Энди ҳаёт бўлсин устозинг,
Ўлим билан қилгин андиша.
Не куйларга солса ҳам тақдир
Инсон бўлиб қолгин ҳамиша...

Али Ал Меҳр

Али Ал Меҳр

Сўзларим етмади Онажон!

Онажон демабман. Бугун минг афсус...
Вақт билан бу қисмат баҳона, ғаним.
Эртага афсусга айланар аниқ,
Қабрингни қучоқлаб йиғламаганим. 

Бу сатрларни ўқияпсизми, демак саҳифамда меҳмонсиз. Ҳуш келибсиз!

Аслида шоир ҳам, ёзувчи ҳам, ҳаваскор ҳам эмасман. Лекин нимадир ёзгим келади, нимадир айтгим келади, ниманидир тушунтиргим келади. Ҳеч ким буларга эътибор бермаса ҳам, ёзганларим ўзимга дарс бўлади. Қувончдан ёзгим келади, лекин қувончимга ҳамма шерик. Дард, алам келганда эса кўпроқ сатрлар ёзилади. Баъзида қувончимда дард бўлса, баъзида дардимда чексиз қувонч бўлади.

Дунё рангларга тўла. Лекин оқ қорани англаш муҳимроқ. Балки шунинг учун ҳам саҳифалар учун оқ қора мавзу танланган. Балки ранг танлашни билмасман. Ранг танлаш қийин эмас, содда бўлиш қийинроқ.

Шеърларимни, сатрларимни кимдир ўқишларини истадим. Юрагимда борини ифодалаш учун сўзларим етмаса ҳам.

Мен шунчаки бир инсонман. Онам эса мени дунёга келтириб дунёга мерос қолдирган инсон эди... Агар сатрларимда ўзингиз учун нимадир топсангиз, демак уларда мен айта олмаган нимадир бор.

Барчага ҳурмат билан,

Али Ал Меҳр

Онажон

>format C: {ENTER}